Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 09:15

Обама собиқ социалистик блоки давлатларини юпатди


АҚШ Президенти Барак Обама марказий ва шарқий Европадаги НАТО бўйича иттифоқчи давлатлар етакчилари билан учрашиб, Қўшма Штатларнинг Россия билан алоқалари яхшилнаётгани собиқ социалистик блок аъзоларининг хавфсизлигига путур етказиши мумкинлигига оид хавотирларга асос йўқлигини уқтирди.

Обама пайшанба куни Прагада россиялик ҳамкасби Дмитрий Медведев билан ядровий қуролларни камайтиришга оиб янги битимни имзолаб бўлгач, собиқ совет блокига кирган 11 давлат раҳбарлари учун зиёфат уюштирди.

Бу давлатлар Қўшма Штатлар билан мустаҳкам алоқалар ўзларининг хавфсизлиги учун муҳим аҳамиятга эга, деб ҳисоблайди.

Бироқ Вашингтоннинг Москва билан яқинлашуви ва Обама маъмуриятининг ўтган йили Чехия ва Польшада аксил ракета мудофаа тизими элементларини ўрнатиш режаларини бекор қилгани, собиқ совет блоки давлатларининг Вашингтон билан алоқалари сусаймоқда, деган шубҳаларга сабаб бўлди.
XS
SM
MD
LG