Линклар

logo-print

Кремл АҚШни огоҳлантирди


Россия Қўшма Штатларнинг аскил ракета мудофаа тизимларини кенгайтиришга оид режалари янги битимни изидан чиқариш мумкинлигидан огоҳлантирмоқда.

АҚШ Президенти Барак Обама ва Россия Президенти Дмитрий Медведев Прагада ядровий қуролларнги камайтиришга оид янги битимни имзолаб бўлгач, Кремл Қўшма Штатларнинг аскил ракета мудофаа тизимлари ҳаддан ташқари кенгайиб кетадиган тақдирда, Россия янги битимдан чиқиши мумкинлиги ҳақида баёнот тарқатди.

Баёнотда “янги битим АҚШ аксил ракета мудофаа тизимлари сифат ва сон жиҳатидан кенгаймаслиги шартига амал қилинсагина кучда қолади”, дейилади.

Кремл “сифат жиҳатида кенгаймаслик” нимани англатишини аниқлаштирмади.
XS
SM
MD
LG