Линклар

5+1 Эронга сўнгги имкон бермоқчи


Россия дипломатларига кўра, ядровий дастуридан воз кечишдан бош тортаётган Эронга нисбатан БМТнинг навбатдаги санкцияларини жорий қилиш борасида олти қудратли давлат иштирокидаги муҳокамаларда Исломий Республикага “конструктив таклифлар” илгари сурилган.

Бу ҳақда Россиянинг БМТдаги элчиси Виталий Чуркин Нью Йоркда Хавфсизлик кенгашининг қолган тўрт аъзоси – Британия, Хитой Франция ва Қўшма Штатлар ҳамда Германия вакиллари билан ёпиқ эшиклар ортида бўлиб ўтган учрашувдан кейин маълум қилди.

Чуркин томонлар БМТнинг Эронга нисбатан тўртинчи давра санкцияларини жорий қилиш масаласи бўйича музокараларни келаси ҳафта давом эттиришга келишиб олганларини ҳам қўшимча қилди.

Қўшма Штатлар ва унинг иттифоқчилари Эронни ўз ядвровий дастури доирасида яширин тарзда атом бомбасини ясашга уринаётганликда гумон қилиб келади. Эрон бу айбловларни рад этади.
XS
SM
MD
LG