Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 05:55

Эрон америкалик сайёҳларни жосусликда айбламоқда


Эрон разведка хизмати вазири Ироқдан Эрон ҳудудига кирганидан кейин ҳибсга олинганг уч америкаликнинг АҚШ разведка хизматларига алоқадорликда айблади.

Эроннинг инглиз тилида чиқадиган Press TV каналига берган суҳбатида разведка вазири Ҳайдар Муслиҳий Теҳрон ихтиёрида буни тасдиқловчи “ишончли далиллар” борлигини таъкидлади.

Бу далиллар нимадан иборатлигини аниқ айтмаган Теҳрон расмийси, бу далиллар яқин кунларда матбуотда эълон қилинишини ваъада қилди.

АҚШ Давлат Департаменти матбуот вакили Филип Краули Эрон турмасида қолаётган америкаликлар АҚШ разведкасига алоқаси бўлганига оид иддаоларни инкор қилди.

АҚШ фуқаролари Жош Фаттал, Шэйн Бауэр ва Сара Шоурдларнинг яқинларига кўра, улар 31 июл куни Ироқ шимолидаги Курдистон минтақасида саёҳат қилиб юрганда Эрон ҳудудига тасодифан ўтиб қолган.
XS
SM
MD
LG