Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 03:03

ЕИ президенти биринчи марта Обама билан учрашади


Европа Иттифоқи Президенти Ҳерман Ван Ромпей келаси ҳафта АҚШ Президенти Барак Обама билан биринчи музокараларни ўтказади.

Ван Ромпейнинг матбуот котиби Дирк Де Бакерга кўра, икки расмий ўртасида “қисқача учрашув режалаштирилган”.
Ўтган йилнинг ноябрида ЕИ президентлиги лавозимига киришган Ван Ромпей 12-13 апрелга белгиланаган ядровий хавфсизлик бўйича халқаро саммитда қатнашгани Вашингтонга боради.

Саммит доирасида Обаманинг Хитой Президенти Ху Цзинтао, Германия Канцлери Ангела Меркел, Ҳиндистон Бош вазири Манмоҳан Снгҳ, Иордания қироли Абдуллоҳ Иккинчи ва бошқалар билан учрашиши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG