Линклар

Қозоғистон Қирғизистонга ëрдам беради


9 апрел куни Қозоғистон Бош вазири Карим Масимов, Қозоғистон 6-7 апрел кунлари Қирғизистонда бўлиб ўтган тартибсизликлар оқибатида зарар кўрган қирғизистонликларга гуманитар ёрдам кўрсатишини маълум қилди.

Бош вазирнинг айтишича, яқин орада Қирғизистондаги вазият барқарорлашиши керак. Бу жараëнга ëрдам бериш учун ЕХҲТнинг жорий раиси бўлган Қозоғистон, Қирғизистонга қозоқ парламенти депутати Жанибек Карибжановни юборгани айтилмоқда.

Шунингдек, Қирғизистонда бўлиб ўтган тартибсизликлар муносабати билан, қозоқ полицияси ҳам кучайтирилган тартибда ишламоқда.
XS
SM
MD
LG