Линклар

Таиландда намойишчиларга қарши қурол ишлатилди


Банкокдан олинган хабарга кўра, ҳукуматга қарши намойишга чиққан одамлар телестанцияни ишғол қилишга уринган.

Полиция исёнчиларга қарши кўздан ёш оқизувчи газ ва сув сепадиган қуроллар ишлатди.

Бу Бош вазир Абҳисит Вежжаживани ҳокимиятдан четлатиш мақсадида бир ойдан бери давом этаётган норозилик намойиши қатнашчиларига қарши биринчи марта қурол ишлатилишидир.

Пайшанба куни Банкокда фавқулодда ҳолат эълон қилинганидан кейин намойишларни мувофиқлаштиришда муҳим рол ўйнаб келган “Халқ канали” телестанцияси ўз фаолиятини тўхтатди.
XS
SM
MD
LG