Линклар

Қирғистонда мотам куни ўтмоқда




Президент Қурмонбек Бакиев ҳокимиятдан четлатилганидан сўнг мамлакат бошқарувини ўз қўлига олган муваққат халқ ҳукумати 7 апрел кунги сиёсий тартибсизликлар пайтида нобуд бўлганлар хотираси учун 9 – 10 апрелни мотам куни деб эълон қилди. Мазкур тартибсизликлар оқибатида¸ кейинги хабарларга кўра¸ камида 75 одам нобуд бўлган.

Мамлакат жанубига қочиб кетган Бакиев президентлик ваколатларини топширишни рад қилмоқда.

Пайшанба куни муваққат халқ ҳукумати раҳбари Роза Ўтунбаева билан телефон орқали сўзлашган Россия Бош вазири Владимир Путин Қирғизистонга ёрдам таклиф қилди.

Шундан сўнг муваққат ҳукумат бошлиғи ўринбосари Алмаз Атамбаев бошчилигидаги делегация Москвага жўнаб кетди.

Бишкек делегацияси Россия расмийлари билан Қирғизистонга берилажак иқтисодий ёрдам масаласини муҳокама қилади.

Айни пайтда Қирғизистондаги ҳеч бир томонни қўллаб-қувватламаслигини таъкидлаган АҚШ расмийлари қирғиз мухолифати ва президент Бакиев вакиллари билан алоқада эканини билдирди.
XS
SM
MD
LG