Линклар

Шошилинч хабар
23 апрел 2024, Тошкент вақти: 12:25

Афғонистон жанубида вертолёт ҳалокатгга учради


НАТО етакчилигидаги халқаро кучлар Забул вилоятида вертолёт қулагани оқибатида америкалик уч ҳарбий ва бир фуқаро нобуд бўлганини билдирди.

Эълон қилинган баёнотда пайшанба кунги ҳалокат сабаби маълум эмаслиги ва воқеа юзасидан текширув ўтказилаётгани билдирилган.

Баёнотда нобуд бўлган фуқаро қайси давлат фуқароси экани билдирилмаган.

Зобул вилоят ҳокимияти матбуот вакили Муҳаммад Расулёр вертолёт техник сабабларга кўра ерга қулаган бўлиши мумкинлигини айтди.

Аммо Толибон ҳаракати матбуот вакили Қори Юсуф Аҳмадий вилоят маркази Қалат шаҳри яқинида ерга қулаган вертолётни толиблар уриб туширганини иддао қилди.
XS
SM
MD
LG