Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 02:54

Ўтунбаева: Бакиев билан мулоқот режаланмаган


Қирғистон муваққат халқ ҳукумати бошлиғи Роза Ўтунбаева ҳокимиятдан четлатилган Қурмонбек Бакиев билан музокара ўтказиш режаси йўқлигини билдирди ва Бакиевни ҳеч бир шартларсиз истеъфога чиқишга чақирди.

Мамлакат жанубига қочиб кетган Бакиев ўз ваколатларини топширмаслигини таъкидлай туриб¸ вақтли ҳукумат тузган мухолифатчилар билан музокара ўтказишга тайёрлигини айтди.

Европа иттифоқининг Ташқи сиёсат бўйича мутасаддиси Кэтрин Эштон бўҳронга ечим топишда ёрдам бериш учун Европа иттифоқининг Марказий Осиё бўйича махсус вакили Пьер Морелнинг шанба куни Қирғизистонга боришини айтди.

Айни пайтда Бишкекдаги АҚШ элчихонаси жамоатчиликка ўз эшикларини ёпди ва барча томонни оғир-босиқ бўлишга чақирди.
XS
SM
MD
LG