Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 20:51

Тожикистоннинг 2000 га яқин вагони Ўзбекистонда қолмоқда


Тожикистон Темир йўллари ширкати бошлиғи Усмон Қаландаров айтганига асосланиб Фарғона.ру ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, ёнилғи-мойлаш материаллари олиб келаётган 700та вагон, реактив ёнилғи юкланган 50дан ортиқ вагон, ун-буғдой ортилган 100дан ортиқ вагон ва Тожикистон иқтисодиёти учун ўта муҳим бўлган бошқа юклар ортилган вагонларни Ўзбекистон ҳеч бир тушунтиришсиз ўз ҳудудида ушлаб турибди.

Қаландаровнинг таъкидлашича, Ўзбекистон кунига 40 – 50та вагон, асосан алюмин ишлаб чиқаришда муҳим хом ашё ҳисобланган алюмин оксиди ва иккинчи даражали маҳсулотлар ортилган вагонларни Душанбега ўтказмоқда.
XS
SM
MD
LG