Линклар

Полша президенти учқичи Россияда ҳалокатга учради


Россия фавқулодда вазиятлар вазирлигининг маълум қилишича¸ Смоленск шаҳри яқинида Полша президенти Леҳ Качинский ўтирган учқич ҳалокатга учраши оқибатида самолëт бортидаги 87 одамнинг бари нобуд бўлган.

Катин қурбонлари хотирасига ўтказилган тадбирда қатнашиш учун Россияга келган Полша делегацияси таркибида мамлакат Ташқи ишлар вазири ва бошқа расмийлар¸ шунингдек президентнинг рафиқаси ҳам бўлган.

Ҳозирча ҳалокат сабаблари ҳақида маълумот берилмади.ТУ-154 русумидаги учқичнинг қуюқ туман пайтида ҳавога кўтарилгани ва ҳалокатга ҳам туман сабаб бўлган бўлиши тахмин этилмоқда. Ҳалокат жойига Россия Фавқулодда вазиятлар вазири Сергей Шойгу бошчилигидаги махсус гуруҳ жўнаб кетган.
XS
SM
MD
LG