Линклар

Бишкекда мотам куни давом этмоқда


Қирғизистон пойтахти Бишкекда 7 апрел кунги намойиш қурбонлари дафн қилинди.

Дафн маросимида Қирғизистон муваққат халқ ҳукумати етакчилари ва уч мингга яқин фуқаро қатнашди. Маросимда нутқ сўзлаган муваққат халқ ҳукумати раҳбари Роза Ўтунбаева 7 апрел кунги намойишлар чоғида ҳалок бўлганларнинг барчасини Қирғизистон қаҳрамони, дея атади.

Айни пайтда Қирғизистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги 7 апрел кунги намойишлар чоғида жами 79 киши нобуд бўлганини эълон қилди.
XS
SM
MD
LG