Линклар

Покистонда жангарилар йўқ қилинди


Покистон расмийларига кўра, тунда Афғонистон чегарасига яқин ҳудудда берилган ҳаво зарбалари оқибатида 50дан ортиқ жангари нобуд бўлган.

Маҳаллий ҳукумат расмийси Самиуллоҳ Хон сўзларига кўра, Ўрақзой туманида берилган ҳаво зарбаларида Ал-Қоида ва толибларга алоқаси бўлган жангариларнинг истеҳкомлари нишонга олинган.

Маълум бўлишича, жума куни бир гуруҳ жангарилар минтақадаги стратегик жиҳатдан муҳим бўлган назорат пунктини қўлга олишга уринган. Бироқ хавфсизлик кучлари ҳужум қилган жангарилардан камида 18 нафарини ўлдириб, қолганларни чекинишга мажбур қилган.


XS
SM
MD
LG