Линклар

logo-print

Жаҳон етакчилари Полша халқига таъзия билдирдилар


Жаҳон давлатлари етакчилари президент Леҳ Качинскийнинг фожиали ўлими муносабати билан Полша халқига таъзия билдирмоқдалар.

Буюк Британия Бош вазири Гордон Браун Леҳ Качинскийни Полша замонавий сиёсатининг етук намояндаларидан бири деб атаб, бугунги фожиадан ҳайратга тушганини билдирди.

Афғонистон президенти Ҳамид Карзай ҳам бундай оғир дамларда Полша халқини қўллаб-қувватлашини билдирди. Маълумки, ҳозирги кунда Афғонистонда халқаро кучлар сафида Полшанинг икки мингдан ортиқ аскари хизмат қилмоқда.

ЕИ номидан гапирган Испания Ташқи ишлар вазири Полша халқига ЕИ ёрдамини таклиф қилди.

Бундан ташқари Россия президенти Дмитрий Медведев, Бош вазир Владимир Путин, Франция президенти Николя Саркози, Германия канцлери Ангела Меркел, НАТО Бош котиби Андерс Фог Расмуссен ва бошқа расмийлар Смоленскдаги фожиа муносабати билан Полша халқига ҳамдардлик изҳор қилдилар.
XS
SM
MD
LG