Линклар

Қодиров Бош прокурор лавозимида қолди


Ўзбекистон Бош прокурори Рашиджон Қодиров мамлакат президенти Ислом Каримов фармони билан Бош прокурор лавозимида қоладиган бўлди.

"Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 93 моддаси 12 банди ҳамда Ўзбекистон Республикаси “Прокуратура тўғрисида”ги қонуннинг 12 моддасига мувофиқ Рашиджон Ҳамидович Қодиров Ўзбекистон Бош прокурори лавозимига янги муддатга тайинлансин", дейилади Ислом Каримовнинг 9 апрел куни имзолаган фармонида.

Мазкур фармон матни ЎзА агентлиги сайтида эълон қилинди.

Ўзбекистондаги мустақил Узметроном сайтининг ёзишича, Рашиджон Ҳамидович Қодиров 2000 йилнинг 18 февралидан буён Ўзбекистон Бош прокурори лавозимида ишлаб келмоқда.


XS
SM
MD
LG