Линклар

logo-print

Коморовский Полшанинг вақтинчалик президенти бўлди


Полша президенти Леҳ Качинскийнинг фожиали ўлими ортидан мамлакат парламенти спикери Бронислав Коморовский вақтинчалик президент лавозимини бажаришга киришди.

Мамлакат Конституциясига мувофиқ Коморовский келаси 14 кун ичида муддатидан аввал ўтказиладиган президент сайлови санасини эълон қилиши лозим.

Озодликнинг Варшавадаги мухбирига кўра, мамлакат Бош вазири Доналд Туск ҳукумат вакиллари фавқулодда мажлис ўтказган.

Смоленск яқинида ҳалокатга учраган учқич бортида президент Леҳ Качинскийдан ташқари Полша ҳукуматининг бошқа юқори мартабали расмийлари ва жамоат арбоблари бўлган.
XS
SM
MD
LG