Линклар

Жалолободлик ўзбеклар Бакиевни қўлламайди

  • Шерзод

Жалолободда ўтган митингга минглаб ўзбеклар келди.

Жалолободда ўтган митингга минглаб ўзбеклар келди.

10 апрел куни Жалолобод вилоят ўзбек миллий маданий маркази Бишкекда қурбон бўлганлар хотирасига митинг ўтказди. Митингда ўзбек жамоатчилиги аҳолини турли провокацияларга учмасликка, вазиятни барқарорлаштиришга ҳисса қўшишга даъват этдилар.

Қирғизистон жанубидаги Ўш ва Жалолобод вилоятларида асосан ўзбеклар ва қирғизлар истиқомат қилади. Бугунги кунда ушбу вилоятларда истиқомат қилувчилар орасида “президент Бакиев ўз тарафдорлари билан милатлараро низолар чиқармоқчи”, каби ҳавотирлар мавжуд.

Айтиб ўтиш керакки, шу йилниг 7 апрел куни Бишкекда бўлиб ўтган воқеалардан сўнг президент Қурмонбек Бакиев Бишкекни тарк этган. Унинг ҳозирда Қирғизистоннинг Жалолобод вилоятида экани айтилмоқда.

10 апрел куни Жалолобод вилоят ўзбек миллий маданий маркази Бишкекда қурбон бўлганлар хотирасига митинг ўтказди. Митингда Қуръон тиловат қилингач, одамлар орасида тарқалган “вилоят ўзбеклари қуролланмоқда” каби миш-мишларнинг ёлғон экани айтилди:

- “Ўзбеклар қурол кўтариб чиқяпти, улага Ўзбекистондан ёрдам бўляпти”, деган гаплар юргизишяпти Бакиев тарафидаги правакаторлар. Шуларни биз инкор қиламиз. Кейин провакаторлар “Ўзбекистондан одамлар келган”, дейишмоқда. Буларни биз инкор қилган ҳолда митинга чиқдик, - деди митинг иштирокчиларидан бири.

Таъкидлаш жоизки, шу йилнинг 8 апрел куни Ўшда бўлиб ўтган митингда ўз лавозимида қолдирилган Ўш шаҳар мэри Мелис Мирзақматов, 9 апрел куни журналистлар билан учрашди. Мелис Мирзақматов учрашув чоғида ўшликарга мурожаат қилар экан, Ўшда ҳам номаълум кучлар томонидан аҳоли орасида тартибсизликлар пайдо қилишга ҳаракат бўлаётганини айтди:

- Мен сизларни яна бир марта бирлика, бир - биримизни ҳурмат қилишга, ақл билан ўйланиб, кейин хулоса чиқаришга чақирман. Сабаби, бугунги кунда Ўш шаҳрида турли провакацион кучлар, радикал кучлар томонидан миллатлараро муносабатларни ёмонлашга, талончиликка ҳаракат қилиш ҳоллари бўлаяпти, - деди Мелис Мирзақматов.

Қирғизистон муваққат ҳукумати раҳбари Роза Отунбаева эса муваққат ҳукуматнинг тартибсизликларга йўл қўймасликка кучи етарли эканини айтиб ўтди.

Розо Отурбаева журналистларнинг “Агар президент Бакиев ўз тарафдорларини йиғиб қайтишга ҳаракат қилса, фуқаролар уриши юз бериши мумкинми?” деган саволига қуйдагича жавоб берди:

- Биз фуқаролик урушига йўл қўймаймиз. Бакиевнинг орқага қайтиш ва ҳокимиятни эгаллаш бўйича барча ҳаракатлари уларнинг орзуларидир. Ўш вилоятида бизнинг ҳукуматдан губернатор ўтирибди, бу Сўрўнбай Жээнбеков, Жалолободда ҳам Бакиев ҳукуматига қарши губернтор бор,- деди Роза Отунбаева.
XS
SM
MD
LG