Линклар

logo-print

Қирғизистон миллий мотамда


Марҳумлар қирғиз давлатчилигининг энг буюк намоёндалари дафн этилган "Ата Бейит" мемориал комплексига қўйилдилар.

Марҳумлар қирғиз давлатчилигининг энг буюк намоёндалари дафн этилган "Ата Бейит" мемориал комплексига қўйилдилар.

10 апрель куни Қирғизистонда мотам куни эди. Шу куни 7 апрел воқеаларида ҳалок бўлганларнинг дафн маросими ўтказилди. Тўқнашувда ҳалок бўлган 79 одамнинг 16 нафари 16 нафари Бишкекдаги “Ата Бейит” мемориал комплекси ҳудудида тупроққа қўйилди.

Қурмонбек Бакиев ҳукуматига қарши норозилик намойишида ҳалок бўлганларнинг дафн маросими эрталаб соат 9 яримда Алатоо майдонида бошланди.

Маросимга минглаб қирғизистонликлар келишди. Сўнгра ташкил этилган автобусларда, ҳамда шахсий машиналарда шаҳар чеккасида жойлашган Ата Бейит мемориал комплекси томон йўл олинди.

“Ата Бейит” мемориал комплекси атрофида 500дан ортиқ машиналар, 7 мингдан ортиқ маҳаллий аҳоли, муваққат ҳукумат вакиллари, ҳалок бўлганларнинг яқинлари келишди.

Қирғизистон муваққат ҳукумати раиси Роза Ўтунбаева, муваққат хукумат аъзолари Ўмурбек Текебоев, Темир Сариев иштирок этишди. Роза Ўтунбаева 7 апрелни ҳалок бўлганларнинг хотира куни дея эълон қилди.

16 нафар ҳалок бўлган қирғизистонликларга жаноза ўқилди.

Халок бўлганлар тобути Қирғизистон байроғи билан ёпилган эди. Улар тупроққа берилганидан сўнг, мамлакатнинг дин вакиллари қуръон тиловотлари қилишди.

Сўнгра ҳарбийлар томонидан уч марта ҳавога ўқ отилди ва Қирғизистон мадхияси янгради.

Қудаш Абдилдаев исмли укасини йўқотган Садича опа йиғлаб гапираркан, шундай дейди:

-Менинг жигарбандим, укагинам, 4 май куни 47га тўлиши керак эди. Иккита ёш боласи етим қолди. Биринчилардан бўлиб ҳалок бўлибди.Уйда қари онамиз йиғлаб ўтирибди, -дейди Садича опа.

Дафн маросимида иштирок этганларнинг кўпчилиги бегунох ҳалок бўлганларнинг ўлими янги ҳукумат вакилларини ўйлантиришга чорлашини ва давлат ишларига ёшларни жалб қилиши истагида эканлигини билдиради

- Ёшларни ҳукуматга олсин, ахир ёшлар бизнинг келажагимиз! Мана шу ҳалок бўлганлар ҳам ёшлар эди. Агар ёшларимиз давлат ишларида қатнашиб, ўз хиссасини қўшса, улар мана бу ҳалок бўлган дўстларини унутишмасдан, балки янги келажак учун интилиб курашишади,- дейди қирғизистонлик бир аёл.

7 апрель кунги Бишкекдаги намойишда сўнгги маълумотларга кўра 79 нафар фуқаро халок бўлган. 471 нафари эса яраланиб, касалхонага жойлаштирилган.

Қирғизистон муваққат ҳукумати ҳалок бўлганларнинг оила аъзоларига 1 миллион сўм (таҳминан 25 минг АҚШ доллари) миқдорида хун пули тўланишини маълум қилди. Яраланганларга эса 50 минг сўм (таҳминан 1200 доллар) миқдорида товон пули берилади.
Бир ўқ билан хаётдан кўз юмганлар эса 10 апрель куни уч ўқ овози остида кузатилди.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG