Линклар

logo-print

Полшаликлар мотам тутмоқда


Полшада мамлакат президенти Леҳ Качинский, унинг турмуш ўртоғи, юқори мартабали ҳукумат расмийлари ва дин арбобларининг шанба кунги фожиали ўлими муносабати билан мотам маросимлари бўлиб ўтмоқда.

Полша президенти ва унинг ҳамроҳлари кетаётган учқич шанба куни Россиянинг Смоленск вилоятида ҳалокатга учради. Авиаҳалокат оқибатида учқич бортида бўлган жами 97 киши нобуд бўлди.

Бугун соат 12.00 да Полша бўйлаб мамлакат фуқаролари авиаҳалокат қурбонлари ҳотирасига икки минут сукут сақладилар. Полшада шунингдек, бир ҳафтага мотам эълон қилинди.

Хабарларга кўра, Леҳ Качинский ва бир нечта расмий жасади бугун Варшавага келтирилади.

Вақтинчалик президент лавозимини бажараётган Бронислав Коморовский мамлакат халқини бирдамликка чақирди.

- Смоленск яқинида рўй берган мудҳиш фожиа қурбонларини ҳурмат билан хотирлайман. Қурбон бўлганларнинг оила-аъзолари, жумладан, президент Качинский оиласи, унинг онаси, қизи ва акасига ўз таъзиямни етказмоқчиман. Мамлакатимиз учун оғир бўлган бу кунларда барчангизни бирдамликка чақираман, деди Бронислав Коморовский.

Россия ҳукумати ҳам Смоленскдаги фожиа муносабати билан 12 апрелни мотам куни деб эълон қилди.

Бош вазир Владимир Путин авиаҳалокат юзасидан олиб борилаётган тергов ишларини шахсан назорат қилишини билдирди.

Россия расмийларининг билдиришича, шанба кунги фожиага об-ҳаво шароитининг ёмонлиги ва учқич экипажи томонидан йўл қўйилган хатолар сабаб бўлган бўлиши мумкин.
XS
SM
MD
LG