Линклар

logo-print

Ҳелмандда Италия фуқаролари қўлга олинди


Ҳелманд вилояти ҳокими ҳаётига суиқасд қилишга уринганликда гумон қилинган италиялик уч шифокор ва олти афғонистонлик қўлга олинди.

Маҳаллий расмийларнинг билдиришича, қароргоҳи Миланда жойлашган хайрия жамғармасининг Ҳелманд вилояти маркази Лашкаргоҳ шаҳридаги шифохонасида қуроллар ва худкуш белбоғлари топилган.

Айтилишича, Ҳелманд вилояти ҳокими Гулаб Мангал жангарилар нишони бўлган ва ушбу суиқасд ҳужумини Покистонда жойлашган толиблар молиялаштирган.

Италиядаги жамғарма эса ўз ходимларининг бегуноҳ эканига ишонишини маълум қилди. Бундан ташқари, жамғарма расмийларига кўра, Афғонистон томони италияликларнинг нима учун ҳибсга олинганини изоҳламаган ва улар билан телефон орқали боғланишга рухсат ҳам бермаган.
XS
SM
MD
LG