Линклар

logo-print

Каримов Полша халқига таъзия изҳор қилди


Ўзбекистон президенти Ислом Каримов полшалик ҳамкасби Леҳ Качинскийнинг фожиали вафоти муносабати билан Полша ҳукумати ва вақтинчалик президент лавозимини бажараётган Бронислав Коморовскийга таъзия билдирди.

"Жаноби олийлари, Полша президенти Леҳ Качинский, унинг турмуш ўртоғи ва Полша делегацияси вакилларининг авиаҳалокат оқибатида фожиали вафот этгани тўғрисидаги хабар Ўзбекистонда қайғу билан қабул қилинди. Дўстона Полша халқига чуқур таъзия билдираман ва фожиа қурбонлари оила-аъзолари ва яқинларига самимий ҳамдардлик сўзларимни етказишингизни сўрайман", дейилади Каримовнинг Полша ҳукумати етакчиларига йўллаган мактубида.
XS
SM
MD
LG