Линклар

logo-print

Авиаҳалокат сабаблари ўрганилмоқда


Полша ҳукуматига тегишли учқичнинг Смоленск яқинида ҳалокатга учраши, дастлабки маълумотларга кўра, учқичдаги техник носозликлар билан боғлиқ эмас. Бу ҳақда Россия прокуратураси қошидаги тергов қўмитаси раҳбари Александр Бастрикин маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, экипаж аъзоларининг ер хизматлари билан олиб борган сўзлашувлари синчковлик билан ўрганиб чиқилган ва дастлабки хулосага кўра, фожиага техник носозликлар сабаб бўлмаган.

Айни пайтда авиаҳалокат сабаблари ўрганилмоқда. Махсус тузилган тафтиш қўмитасига Россия бош вазири Владимир Путин раҳбарлик қилмоқда.

XS
SM
MD
LG