Линклар

Качинский жасади Варшавага келтирилди


10 апрел куни Смоленск яқинидаги авиаҳалокатда нобуд бўлган Полша президенти Леҳ Качинскийнинг жасади бугун Москвадан Варшавага келтирилди.

Варшава аэропортида бўлиб ўтган маросимда Полша бош вазири Доналд Туск, вақтинчалик президент лавозимини бажараётган Бронислав Коморовский ва ҳукуматнинг бошқа расмийлари иштирок этдилар.

10 апрел куни Катиндаги ҳарбий қабристонда 1940 йилда собиқ совет махфий хизматлари НКВД томонидан қатлиом қилинган полякларни хотирлаш маросимини ўтказиш режаланган эди. Леҳ Качинскийнинг Полша делегациясига раҳбарлик қилиши кутилаётган эди.
XS
SM
MD
LG