Линклар

Россия авиаҳалокат қурбонлари хотирасига мотам тутмоқда


Россия шанба кунги авиаҳалокат қурбонлари хотирасига мотам тутмоқда.

Смоленск яқинида рўй берган ушбу ҳалокатдан Полша президенти Леҳ Качинский дохил 97 одам, жумладан, президент рафиқаси Мария, поляк дипломатлари, ҳукумат ва парламент аъзолари ҳалок бўлган эди. Шу муносабат билан Полшада бир хафталик мотам эълон қилинган.

Якшанба куни президент Леҳ Качинский жасади махсус учқичда Москвадан Полшага келтирилар экан, ўн минглаб одам Варшава кўчаларида саф тортиб турди.

Леҳ Качинский ўлими муносабати билан Украина ва Литвада ҳам бугун мотам куни, деб эълон қилинган.

Айни пайтда шанба кунги фожиа қурбонларининг яқинлари Полшадан Москвага йўл олишган. Якшанба кечқурун авиаҳалокатдан ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари минган биринчи учқич Москва аэропортига қўнди.

Яна бир учқичнинг бугун келиши кутилмоқда. Бу билан боғлиқ барча ҳаражатларни Москва шаҳар маъмурияти ўз зиммасига олган.

Авиаҳалокат юзасидан бошланган терговнинг дастлабки натижаларига кўра, Полша президентининг Ту-154 учқичида техник нуқсонлар бўлмаган. Айтилишича, қуюқ туман холатида қўнишга уринган учқич дарахтлар учига урилиши оқибатида қўниш йўлагига етмай қулаган.
XS
SM
MD
LG