Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 00:38

Вашингтон ядровий саммитига мезбонлик қилмоқда


Бугун Вашингтонда ядровий хавфсизлик саммити очилади. АҚШ президенти Барак Обама раислигида ўтадиган икки кунлик анжуманда 40 дан ортиқ давлат раҳбарлари, жумладан, Россия президенти Дмитрий Медведев қатнашади.

Глобал ядровий хавфсизликни таъминлаш, ядровий терроризм хавфини бартараф этиш каби масалалар саммит кун тартибидан ўрин олган.

Айниқса Шимолий Корея ва Эрон ядровий дастурига оид масалалар анжуман мухокамалари марказида бўлиши кутилмоқда.

Саммит арафасида Барак Обама Вашингтонга келган Ҳиндистон бош вазири Манмохан Сингх билан сўзлашувлар ўтказди.

Бугун Оқ уй раҳбари Украина президенти Виктор Янукович билан учрашади.
XS
SM
MD
LG