Линклар

Евроҳудуд Грецияга 30 миллиардлик кредит ажратади


Якшанба куни Брюсселда йиғилган Евроҳудудга кирувчи 16 давлат молия вазирлари қарз ботқоғига ботган Грецияга 30 миллиард евролик кредит ажратиш қарорини маъқуллашди.

Йилига беш фоизлик устама ҳисобига берилажак ушбу кредитнинг бир қисми Халқаро валюта жамғармаси тарафидан ажратилади.

Ёрдамларнинг кейинги босқичи Афина ҳукуматининг мамлакат бюджет камомадини қисқатириш дастурини нақадар муваффақиятли амалга оширишига боғлиқ.

Греция бош вазири Георгис Папандреу евроҳудуд молия вазирларининг қарорини олқишлади.
XS
SM
MD
LG