Линклар

logo-print

Венгриядаги сайлов пойгасида "Фидес" олдинда


Венгрияда биринчи давра парламент сайловининг дастлабки натижалари эълон қилинди.

Якшанба куни ўтказилган сайловнинг дастлабки натижаларига кўра, Виктор Орбан бошлиқ мухолифатдаги консерватив ўнг қанот "Фидес" партияси олдинда бормоқда. Бу партия сайловчиларнинг 53 фоиз овозини қозонган.

Иқтидорда бўлиб келган социалистлар партияси 19 фоиз овоз билан иккинчи ўринда. "Буюк Венгрия учун" деб аталувчи радикал миллатчилар эса сайлов пойгасида учинчи.

Сайловнинг иккинчи давраси 25 апрел кунига белгиланган.
XS
SM
MD
LG