Линклар

logo-print

Полша президенти шанба куни дафн қилинади


Полша матбуоти тарқатган хабарга кўра, 10 апрел куни Смоленск яқинидаги авиаҳалокат қурбони бўлган президент Леҳ Качинский шанба куни дафн қилинади.

Россиянинг Смоленск вилоятида рўй берган авиаҳалокатда президент Леҳ Качинскийдан ташқари жами 96 шахс, жумладан президентнинг турмуш ўртоғи, Полша ҳукуматининг юқори мартабали расмийлари ва ҳарбий қўмондонлар нобуд бўлдилар.

Ҳалокат муносабати билан Полшада бир ҳафталик мотам эълон қилинди. Полша Ташқи ишлар вазири Радослав Сикорский шанба куни ўтказиладиган дафн маросимида Россия президенти Дмитрий Медведевнинг ҳам иштирок этишини маълум қилди.

Леҳ Качинский жасади якшанба куни махсус самолёт билан Москвадан Варшавага келтирилди.

Айни пайтда россиялик терговчилар шанба кунги авиаҳалокатга экипаж аъзоларининг хатоси сабаб бўлганини тахмин қилмоқдалар.
XS
SM
MD
LG