Линклар

Италия шимолида поезд рельсдан чиқиб кетди


Италияда шимолида рўй берган темир йўл ҳалокатида камида олти киши нобуд бўлди, ўнлаб йўловчи тан жароҳати олди.

Хабарларга кўра, йўловчи поезди Мерано шаҳри яқинида рельсдан чиқиб кетган. Фожиа сабаблари ҳозирча аниқ эмас. Гувоҳларнинг билдиришича, ҳалокатга темир йўл яқинида рўй берган ер кўчкиси сабаб бўлган.

Айни пайтда қутқарувчилар хизмати ҳалокат рўй берган ҳудудга ошиқмоқда.


XS
SM
MD
LG