Линклар

АҚШнинг Манас ҳаво базаси фаолиятини тиклади


АҚШнинг Қирғизистондаги Манас ҳарбий авиабазаси бугундан қайта фаолият юрита бошлади.

Афғонистондаги халқаро кучлар учун муҳим транзит пункти ҳисобланган Манас базаси ўтган ҳафта Бишкекда рўй берган намойишлар ортидан ўз фаолиятини вақтинчалик тўхтатган эди.

АҚШнинг Қирғизистондаги элчихонаси бугун эълон қилган баёнотида Манас базаси тўлақонли фаолият юрита бошлаганини маълум қилди. Шуниндек, баёнотда айтилишича, АҚШ Давлат котиби ёрдамчиси Роберт Блейк 14 апрел куни Қирғизистонга сафар қилиб,
Бишкекда муваққат халқ ҳукумати вакиллари билан музокаралар олиб боради.

Хабарларга кўра, муваққат халқ ҳукумати раҳбари Роза Ўтунбаева 10 апрел куни АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон билан телефон орқали сўзлашувлар олиб борган.
XS
SM
MD
LG