Линклар

Бакиевни қўлга олишга ордер берилди


Қирғизистон муваққат ҳукумати мамлакат президенти Қурмонбек Бакиевни қўлга олиш тўғрисида сиёсий қарор қабул қилди. Бу ҳақда Бош прокурор вазифасини бажарувчи Бойтемир Ибраев бугун Бишкекда бўлиб ўтган матбуот анжумани чоғида билдирди.

Ибраевнинг айтишича, миллий хавфсизлик кенгаши собиқ раҳбари Мурат Суталинов, собиқ мудофаа вазири Бақитбек Қалиев, давлат соқчилик хизмати собиқ раҳбари Жанибек Бакиев ҳамда бир неча шахсга қидирув эълон қилинган. Ушбу шахсларга икки ва ундан ортиқ шахсларни ўлдирганлик айби қўйилмоқда.

Қирғизистон муваққат халқ ҳукумати собиқ амалдорларни Бишкекдаги намойиш чоғида нобуд бўлган 82 шахс ўлимида айблаб келмоқда.
XS
SM
MD
LG