Линклар

Италиядаги ҳалокатда 11 йўловчи нобуд бўлди


Италияда шимолида рўй берган темир йўл ҳалокатида камида 11 киши нобуд бўлди, ўнлаб йўловчи тан жароҳати олди.

Хабарларга кўра, йўловчи поезди Мерано шаҳри яқинида релсдан чиқиб кетган. Фожиа сабаблари ҳозирча аниқ эмас. Гувоҳларнинг билдиришича, ҳалокатга темир йўл яқинида рўй берган ер кўчкиси сабаб бўлган.

Айни пайтда ҳалокат рўй берган ҳудудда қутқарув ишлари давом этмоқда.



XS
SM
MD
LG