Линклар

logo-print

Покистонда қочқинлар сони кўпаймоқда


БМТга кўра, Покистон қўшинлари Афғонистон чегарасига яқин Ўрақзой туманида кенг кўламли ҳарбий амалиётлар ўтказишга тараддуд кўраётган бир пайтда 200 мингдан ортиқ фуқаро турар жойларини тарк этишга мажбур бўлган.

Хабарларга кўра, қўшни Жанубий Вазиристонда ўтказилган амалиётлардан сўнг кўп сонли жанггарилар Ўрақзой туманига кўчиб ўтган. Афғонистондан қочган толибларнинг ҳам айнан Ўрақзой тумани атрофида ўрнашиб олгани тахмин қилинади.

Бундан бир оз аввал Покистон расмийлари минтақада рўй берган тўқнашувларда камида 40 жанггари ва хавфсизлик кучларининг икки аскари нобуд бўлгани тўғрисида хабар тарқатдилар.

Айни пайтда БМТ Покистондаги қочқинларга ёрдам кўрсатиш учун қўшимча маблағга муҳтож эканини билдирди.
XS
SM
MD
LG