Линклар

Ўзбекистонда "ногирон" бўлиш неча пул?

  • Сарвар Усмон

Ўзбекистонда ҳақиқий ногиронлар ҳам врачлар томонидан қайта текширувдан ўтказилмоқда.

Ўзбекистонда ҳақиқий ногиронлар ҳам врачлар томонидан қайта текширувдан ўтказилмоқда.

Ўзбекистонда тиббиёт муассасалари томонидан меҳнатга лаёқатсиз, деб топилганларнинг у ёки бу ногиронлик гуруҳига киритилганлигини тасдиқловчи ҳужжатларни тафтиш қилиш жараёни давом этмоқда.

Ўзбекистонлик баъзи ногиронлардан олинган бу маълумотни Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг мутахассиси тасдиқлади.

Ногиронлар ҳужжатлари тафтиш қилинаётганини сурхондарёлик I-гуруҳ ногирони, Кўзи ожизлар жамияти аъзоси Шуҳрат акадан сўраб билдик.

Шуҳрат ака: Умрбод пенсияга чиқарилганларни ҳам қайтадан текшириш бўлаяпти ҳақиқатан.

Озодлик: Шу текшириш жараëни қандай амалга ошаяпти? Ногиронларни бирор жойда чақиришаяптими?

Шуҳрат ака: Поликлиникаларга чақириб¸ текшириб чиқаяпти.

Озодлик: Ногиронларнинг ҳаммасини ëппасига чақиришаяптими?

Шуҳрат ака: Йўқ¸ ëпппасига эмас. Қандайдир шубҳаланганлариними шундай.

Озодлик: Масалан¸ сизни чақиришдими чақиришмадими?

Шуҳрат ака: Мени чақиргани йўқ. Шу жамиятдагиларнинг 15-20 нафарини чақирган.

Озодлик: Кўзи ожизларниям-а?

Шуҳрат ака: Ҳа. Умрбод қилинганига 10-15 йил бўлганини ҳам чақираяпти. Бир хилда қари бобойларни ҳам чақираяпти.

Озодлик: Текшириб нимани аниқлашди?

Шуҳрат ака: Текшириб кўзи кўрмаслигини билса¸ яна қўйиб бераяпти.

Озодлик: Ҳар йили шунақа бўладими ўзи?

- Йўқ¸ биринчи марта шундай бўлаяпти¸ дейди сурхондарёлик I-гуруҳ ногирони Шуҳрат ака.

Меҳнатга лаёқатсизларнинг ҳужжатларини текшириш жараёни Қашқадарё вилоятида ҳам давом этмоқда ва бундан шу вилоятда истиқомат қилувчи I-гуруҳ ногирони Ҳалимжон аканинг хабари бор.

- Хабарим бор. Бизларни ҳам чақиришди. Бизларни кўриб¸ ҳақиқатан ногирон эканлигимизни тасдиқлаб жавоб бериб юборишди. Ҳақиқатан ногирон экансизлар деб¸ дейди Ҳалимжон ака.

Маълумки, аҳолига, шу жумладан меҳнатга лаёқатсизларга пенсия тўлаш вазифаси 2010 йил 1 январдан бошлаб Меҳнат вазирлигидан Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари пенсия жамғармасига ўтган.

Молия вазирлигининг ўзини таништирмаган мутахассиси Озодлик саволларига жавоб берар экан, меҳнатга лаёқатсизларнинг ногиронлик ҳужжатлари текиширилаётганини тасдиқлади.

- Энди ҳозир ўтган йилги делолар тўлиқ кўтарилиб¸ ҳаммаси текширувдан ўтказилаяпти КРУ иштирокида. (КРУ – Назорат Тафтиш Бошқармаси – таҳр.) Шунинг учун (ногиронлар) чақиртирилиб¸ ўша касаллар ҳам (ҳужжатлари) муддатсиз берилган бўлса¸ ўшандан кейин касаллиги туфайли мурожаат қилганми йўқми¸ бирорта ҳужжатлари борми йўқми кўриб чиқилаяпти ҳаммаси.

Озодлик: Ногиронларнинг ўзларининг айтишлари бўйича¸ соғ одамларга ҳам ногирон деган ҳужжат берилган экан. Жуда ҳам кўп экан шунақалар. Шу гап ростми?

- Энди соғ одамлар ногиронликка чиқарилди¸ деган гаплар ҳам жуда асослимас. Ҳар ҳолда ўшаларнинг ҳужжати бўлса керак. Ўша ногиронликка тортадиган бўлса диагнозлари¸ яна қайтадан қолаяпти. Агар диагнозлари бўйича тўғри келмайдиган бўлса¸ отмен қилинаяпти. Бутун республика бўйлаб мана шунақа текшириш ўтказилаяпти ҳақиқатан ҳам.

Озодлик: Қачон тугайди бу текширув?

- Ҳамма жойда ҳар хил. Қисқа вақт берилган. Шаҳарда уже яқинлаштириб тугатишди. Вилоятларда давом этаяпти. Ҳамма жойда ҳар хилда¸ дейди Молия вазирлигининг ўзини таништирмаган мутахассиси Озодлик саволларига жавоб бера туриб.

Хўш, ўзбекистонлик ногироннинг ногирон эканлигини тасдиқловчи ҳужжатини нима учун тафтиш қилмоқдалар?

Мавзу юзасидан суҳбатга тортганимиз ўзбекистонликлар бунинг икки муҳтамал сабабини тилга олдилар.

Биринчиси, ногиронлик мақомини бериш тизимидаги коррупциянинг кучайгани ва натижада ногирон, деб тан олинганлар сони ҳаддан зиёд кўпайиб кетганидир.

Суҳбатдошларимизнинг айтишича, ногиронлик ҳужжатини сотиб олиш мумкин.

Озодлик: Тиббий кўрик комиссиясидан ногиронлик ҳужжатини пулга сотиб олиш мумкинми?

Шуҳрат ака: Ҳа¸ олаяптида шуни.

Озодлик: Масалан¸ 3-гуруҳ ногирони деган ҳужжатни неча пулга сотиб олиш мумкин?

Шуҳрат ака: Масалан¸ бир йиллик муддат билан 50 минг атрофида. Биринчи гуруҳлар таниш-билишлар ўртага тушса¸ бир миллионга яқин.

Озодлик: Бир миллионга яқин ўзбек сўмини пора сифатида берса¸ биринчи гуруҳ ногирони деган ҳужжат беради шунақами?

Шуҳрат ака: Шундай бўлиб қолган.

Озодлик: Бир миллионга яқин ўзбек сўмини порага берса¸ ўша ҳужжатни шунга пулга сотиб олган одам қанча пенсия олади?

Шуҳрат ака: Пенсия стажга боғлиқда. Стажи бўлса¸ кўпроқ олади. Стаж бўлмаган тақдирда¸ ўртача 112 минглар атрофида олади.

Озодлик: 112 минг ойига олади-а?

Шуҳрат ака: Ойига¸ ойига.

Озодлик: 10 ойда 1 миллион 120 минг бўлади. Шу арзийдими шунча пора беришга?

Шуҳрат ака: Арзийди. Бир йил қопласа¸ кейинги йиллар фойдагада.

Озодлик: Демак¸ у умрбод берилади-а?

- Ҳа¸ дейди сурхондарёлик I-гуруҳ ногирони Шуҳрат ака.

Қашқадарёлик Ҳалимжон акадан, тошкентлик Шоқосим акадан ҳам Шуҳрат акадан эшитганга ўхшаш гапларни эшитдик.

Тошкентлик I гуруҳ ногирони Раҳматилла аканинг айтишича, ногиронликни аниқлаш тизимида порахўрлик ва тамагирлик шу даражада авж олганки, ногирон эканлиги 100 фоиз аниқ одам ҳам дўхтирларга ҳеч йўқ 6 сих кабоб олиб беришга мажбур.

Озодлик: Сизнинг ўзингиздан тама қилишган эмасми?

Раҳматилла ака: Менинг ўзимданми?

Озодлик: Ҳа.

Раҳматилла ака: Пулми?

Озодлик: Ҳа.

- Жуда пул бўлмаса шашлик олиб келиб бер дейди¸ бошқа олиб келиб бер дейди. Ўша профессор деганлари ҳам¸ мен ҳам профессор деганларига 6 шашлик билан иккита нон олиб кириб берганман¸ дейди тошкентлик I-гуруҳ ногирони Раҳматилла ака.

Айни пайтда, тошкентлик Шоқосим ака ногиронлик ҳужжатини олар экан, бир сўм сарфламаганини айтиб ўтди.

Озодлик: Комиссиядан ўтар экансиз¸ тезроқ ўтказиш учун¸ умуман группа бериш учун сиздан бирор нима тама қилган ҳолатлари бўлганми?

- Йўқ¸ бўлгани йўқ унақа нарсалар. Чунки мен ҳақиқий операция бўлиб¸ болницада ëтиб чиққаним учун беришди менга. Иложи йўқ. менга беш килодан оғир юк кўтариш мумкин эмас¸ дейди Шоқосим ака.

Фарғоналик иқтисодчи Маъруфжон ака ҳукуматнинг бу соҳада ўтказаётган тафтишини олқишлади.

У киши ҳам ногиронлик мақомини берувчи тузилмаларда томир отган коррупция тўғрисида конкрет мисоллар билан айтиб берди.

Иқтисодчига мана бу саволни ҳам бердик.

Озодлик: Пенсия жамғармасининг таги кўриниб қолганининг белгиси эмасми бу?

- Бўлиши мумкин бу нарса. Энди ҳозир давлат бюджетида қозоннинг таги кўриниб қолган бўлса¸ шундай йўлларга қўл ураëтган бўлишлари мумкин. Бу табиий. Бўлиши мумкин. Масалан¸ Ўзбекистон Республикаси давлат бюджетининг 37 фоиздан ортиқроғи фақат Нефтгазхолдингдан келар эди. Энди шулар қанақа аҳволда билмадикда¸ дейди фарғоналик иқтисодчи Маъруфжон ака.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG