Линклар

logo-print

Эрдўғон АҚШда Арманистон раҳбари билан учрашди


Арманистон ахборот агентликлари тарқатган хабарга кўра, Туркия Бош вазири Ражаб Тоййиб Эрдўғон Вашингтонда ўтаётган саммит доирасида Арманистон президенти Серж Саркисян билан учрашган.

2010 йил бошлангандан буён бу ҳар икки давлат етакчиларининг биринчи учрашувидир. Ҳозирча учрашув тафсилотлари ошкор қилинмади.

Айни пайтда АҚШ Миллий хавфсизлик кенгаши матбуот вакили Майк Ҳаммернинг Озодлик радиосига айтишича, 13 апрел куни АҚШ президенти Барак Обама Туркия Бош вазири Ражаб Тоййиб Эрдўғон билан учрашган.
XS
SM
MD
LG