Линклар

Эркин микрофон - Домланинг айтганини қилу¸ қилганини қилма..ми

  • Абдулла Искандар

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 776 368 434 рақамига йўлланг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 776 368 434 рақамига йўлланг.

дейди халқ инқилобни тан олмасдан¸ лавозимига ëпишиб олаëтган Қурмонбек Бекиевга эътироз билдирган ўзбеклардан бири.

Дарвозани тешган тўпни тепган ўзбек футбол қироли ким эди?

Тепсам тешаман¸ дея чап оёғига қизил латта боғлаган Красницкий деган футболчи бўлар эди¸ шу киши ҳақида кўпроқ билмоқчи эдим¸ дейди самарқандлик Шуҳратбек.

Озодлик: Ассалому алайкум. Яхшимисиз?

Шуҳратбек: Бу Озодлик радиосими?

Озодлик: Ҳа¸ Озодлик радиоси. Нима гапларингиз бор? Марҳамат гапираверинг.

Шуҳратбек: Бир нарсага қизиқишим бор эдида. Шуни сўрамоқчи эдим. Иложи бормикан¸ деган маънода. Футбол тўғрисида ўзимизда жуда кўп нарсалар гапириладию¸ лекин Пахтакор-79 дан кейин Геннадий Красницкий умуман номаълумлигича қолиб кетган. Шу тўғрисида бир маълумот бера олмайсизларми? Умуман шу тўғрисида бир нарса била олмаганманда. Кўп нарсалар унутилиб кетади. Бир мартага чиқади¸ аммо унинг дарвоза тўрини тешганлиги тарихда бошқа учрамаган бўлса керак. Шу даражадаги футболчиларимиз унутилиб кетилган.

Озодлик: Билганингизча сиз гапириб беринг. У ëғига биз топамиз.

Шуҳратбек: Йўқ¸ мен билмайман. Фақат оғиздан оғизга ўтганларини эшитганман. Бирор нарса айтишим қийин. Ўзим қизиқаману¸ лекин айнан мана шу тўғрисида билмаганим учун сизларга мурожаат қилдимда. Мана шу тўғрисида сал бўлса ҳам маълумот бериб ўтсангизлар.

Озодлик: Дарвозанинг тўрини тешганини қаердан эшитдингиз? Қандай бўлган¸ қайси дарвоза¸ қаернинг дарвозаси?

- Менимча¸ бу Кристалл жамоаси билан ўйнаган пайтда бўлган бўлса керак. Лекин аниқ айта олмайман. Фақат шуни эшитганман. Унинг Пахтакор-79 дан кейинги фаолияти ҳақида бирор жойда бир энлик нима ҳам ўқимаганман¸ эшитмаганман¸ дейди Шуҳратбек.


Ҳамзанинг ўғли Аббос қаерда?

деб савол қўйди самарқандлик бу қизиқувчан суҳбатдошимиз.

- Собиқ совет даврида Ҳамза Ҳакимзода Ниëзий ижоди жуда яхши ўрганилар эди. Кейин бироз орқага кетди. Сал унутилгандай бўлди. Ҳамза Ҳакимзоданинг Аббос деган ўғли бўлади. Мана шуни мен жуда кўп жойлардан излаб кўрдим¸ тарихчилардан сўраб кўрдим. Елка қисишдан нарига ўтиш йўқ. Тўғрисини айтсам¸ унутиб кетилаëтган нарсаларга жуда ҳам қизиқаман¸ дейди Шуҳратбек.


Инқилоб нуридан олдим шу гулни

Хоразм айтишув лапарларида созанда гўяндага қараб “Сиз шу гулни қайси боғдан олдингиз?” деб савол сўрайди. Гўянда эса “Инқилоб нуридан олдим шу гулни” дейди.

Бизга телефон қилиб Қирғизистондаги воқеаларга муносабат билдирган навбатдаги суҳбатдошимиз назарида¸ бугун сиёсат саҳнасидаги Бакиев ҳам¸ Бекназаров ҳам инқилоб меваларидир.

- Қирғизистонда тўполон бўлди¸ дейишаяпти. Сизларда "Эркин микрофон" деган эшиттириш бор экан. Бакиевнинг келганига ўзи беш йил бўлди. У ҳокимият тепасига келганда Қирғизистонда ҳужжатли филм қилиб кўрсатилган эди. Ҳаммани орқасидан эргаштириб кетган эди. Кейин Роза Ўтунбаева¸ Алмаз Атамбаев¸ Азимбек Бекназаров¸ Ўмурбек Текебаев – булар ҳаммаси¸ мана Феликс Кулов ҳам бор эди¸ булар ҳаммаси биттадан лавозимда ишлаб юришди. Бўшатгандан кейин яна оппозиция бўлиб қолди¸ дейилаяпти. Агар булар ҳақиқатан оппозиция бўлиб¸ шу Қирғизистоннинг халқининг ҳаëтини яхшилаш учун қилаëтган бўлсаю¸ жуда яхши. Амал учун қилинаëтган бўлса¸ ҳозир мана 80 нафардан ортиқ одам ўлди¸ дейилаяпти¸ буларнинг виждонига ҳавола бўладида. Амал учун қилинмасдан халқнинг ҳаëтини яхшилаш учун қилинадиган бўлса¸ буни отганларнинг зиммасида бу нарса.

Энди Қозоғистондан бир одам гапириб айтдики¸ “Бу янги бўлган ҳокимиятни биз тан олмаймиз” дегандай гаплар бўлди. Бакиев ҳокимиятини тан олган нима учун бугун Роза Ўтунбаеванинг ҳокимиятини тан олмайди? Уларники агар инқилоб бўладиган бўлса¸ 7 апрелда қилингани ҳам инқилоб. Бунинг қанақа фарқи бор? Бу ерда битта фарқи бор. Ўтган сафаргисида битта ҳам одам ўлмаган. Асқар Ақаев “Агар Қирғизистон аҳолисининг бир томчи қони тўкиладиган бўлса¸ ҳар қандай лавозимдан воз кечаман” деб виждонли¸ ўқимишли¸ инсонпарвар одамнинг ишини қилиб¸ чиқиб кетди ҳокимиятдан. Энди Бакиев Қирғизистоннигн қаеридадир ëтиб¸ “Мен ҳали ҳокимиятдан кечганим йўқ” деган гапларни қилаяпти. Энди бир ўйланиб кўриш керакда. Бу одам инқилоб қилса¸ ҳамма тан олавериши керакку¸ бунга қарши қилинганда тан олинмаслиги керакми¸ дейди қирғизистонлик суҳбатдошимиз.


Мен бу ерда ўт ёқсам¸ Андижонда тутуни

Суҳбатдошимиз Андижондан туриб Андижон ва Бишкек исёнларини муқояса қилади.

- Андижонданман. Исмим Бурҳониддин.

Озодлик: 2005 йилнинг 13 майида Андижонда халқ ўзгартиришга ҳаракат қилиб кўрган эдику. Улар билан буларнинг фарқи нима бўлди?

- Унда Андижонда бир гуруҳ одамлар¸ ҳукумат тили билан айтганда "акромий"лар қилди¸ халқнинг тили билан айтганда ишбилармонлар қилди. Энди бу ерда оппозиция қилди. Фақат ҳокимиятга қарши курашишни касб қилган одамлар қилаяпти буни. Бу ерда энди 20-25 нафар қамоққа тушиб қолган одамларнинг тарафдорлари қилган. Иккаласининг фарқи шунда.

Озодлик: Ўзбекистонда бир ўзгаришлар бўлиши зарурми ë ҳаммаси олам гулистонми?

- Ўзбекистонда олам гулистон ëки гулистон эмаслигини айтиш учун сизга битта мисол айтаман. Озарбайжонда¸ янги мустақил бўлган йиллар эди¸ ОРТ дан бир аëл интервю олганда¸ “Қанақа? Озарбайжонда қанақа яшаяпсизлар?” деб айтганда. Жуда яхши яшаяпмиз дейишган. “Тўхтанг¸ тўғриликча гаплашайлик” деганда¸ “У нас говорить правду очень опасно” деган ўша одам. Гапирганимиз билан гапларимиз тарози босмайдида. Яшаяпмиз. Албатта¸ халқнинг ҳаëти яхши бўлмагунча¸ давлат мана шунақа тўполон¸ ғижи-бижи билан ўтаверади¸ дейди андижонлик Бурҳониддин ака.


Яна "ўзбек маликаси" ҳақида

Суҳбатдошимиз ўзбекистонлик академик Рустам Абдуллаев фикрларига ҳам муносабат билдиришни лозим топди.

- Рустам Абдуллаев деган профессорми¸ академикми бор экан. Наманганлик экан. Шу одам тўғрисида ҳам жуда кўп гап-сўзлар бўлди. Бу одамнинг гапига эътибор берадиган эмасда. Бу одам Норин районида исполком раиси бўлганман деди. Бу одам энди СССР даврида коммунист бўлиб ўша даврдаги тузумга ўзининг содиқлигини кўрсатган. Ҳозир ҳам ўзининг содиқлигини кўрсатиб тузумга¸ Гулнора Каримовани малика деб¸ ëши ҳам бир жойга борган бўлиши керак¸ энди ҳар ким ўзининг гапини гапиради. Мендан бошқалар ҳам Рустам акага гапиришди. Ëши катта бўлиб қолди. Неваралари бор экан. Сиëсатчи эмасман деяпти. Кўпчиликка ëқмайдиган гапни гапириб¸ ҳаммага масхара бўлишнинг кераги йўқда¸ дейди суҳбатдошимиз.

**********************

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз¸ бизга қўнғироқ қилинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 776 368 434 рақамига йўлланг.

“Эркин микрофон” сизга мунтазир!

“Эркин микрофон” рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас.!

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG