Линклар

Қозоғистонда ўзбек мардикорлари заҳарланди


Жанубий Қозоғистон Саниратия-эпидемология назорати департаменти расмийси Марияш Сейдалиеванинг Озодликка айтишича, 20 киши ботулизм ташхиси билан Чимкент шаҳар касалхонасига ётқизилган.

Сейдалиева ўткир ичак касаллиги вируси юққанлардан 13 нафари Ўзбекистон фуқароси экани ва улардан бири оламдан ўтганини билдирди.

Унга кўра, ҳозирда 11 киши оддий палатада, 1 киши жонлантириш палатасида даволанмоқда.

Сейдалиевага кўра, бундай касаллик юқишига уларнинг уй шароитида консерваланган бақлажон салатини истеъмол қилганлари сабаб бўлган.
XS
SM
MD
LG