Линклар

Полша президенти рафиқасининг жасади аниқланди


Президент Леҳ Качинский ва турмуш ўртоғи Мария Качинска ва мамлакат расмийларидан жами 96 киши ўтирган учқич ўтган шанба куни Россиянинг Смоленск вилоятида ҳалокатга учради ва бортдагилардан бирортаси омон қолмади.

Россия Соғлиқни сақлаш вазирлиги авиаҳалокатда нобуд бўлганлардан ярмининг шахси аниқланганини билдирди.

Қурбонлардан биринчи бўлиб шахси аниқланган президент Качинскийнинг жасади якшанба куни Варшавага жўнатилди.

Леҳ Качинский ва рафиқаси дафн маросимининг шу ҳафта охирида бўлиб ўтиши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG