Линклар

Шошилинч хабар
16 апрел 2024, Тошкент вақти: 17:07

Теҳрон ядровий қуролсизланиш бўйича анжуман ўтказади


Эрон ядровий қуролсизланиш бўйича 17 – 18 апрел кунлари Теҳронда бўладиган халқаро анжуманда 15 давлат Ташқи ишлар вазирлари иштирок этишини билдирди.

Эрон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Рамин Меҳмонпараст анжуманда қайси давлат расмийлари иштирок этишини айтмади.

Теҳрон анжумани Вашингтонда ядровий қуроллар тарқалишининг олдини олиш мавзусига бағишлаб қарийиб 50 давлат раҳбари иштирокида бўлиб ўтган икки кунлик саммитдан бир неча кун кейин ўтказилмоқда.

Вашингтон саммитида Эрон иштирок этмади.
XS
SM
MD
LG