Линклар

logo-print

Бакиевга ултиматум қўйилди


Қирғизистон муваққат халқ ҳукумати президент Қурмонбек Бакиевга таслим бўлиш учун кун охирига қадар муҳлат берди.

Акс ҳолда ҳукумат Бакиевнинг қароргоҳига ҳужум қилишга таҳдид қилди.

Қирғизистон муваққат халқ ҳукумати бошлиғи ўринбосари Азимбек Бекназаров Бакиевни жавобгарликка тортиш учун уни дахлсизликдан маҳрум қилиш тўғрисида фармон чиққанини айтди.

- Собиқ президентга қарши жиноий иш очилди. Агар у бугун намойишдан кейин таслим бўлмаса, махсус хизматлар уни қўлга олиш чораларини кўради. Чунки кеча кечқурун биз уни президентлик дахлсизлигидан маҳрум қилдик. Энди ҳуқуқ-тартибот органлари уни ҳибсга олиши мумкин, деди Азимбек Бекназаров.

7 апрел куни ҳукуматга қарши исёнлар бўлганидан сўнг Қурмонбек Бакиев ўзи туғилиб ўсган Жалолобод вилоятига қочиб кетди.

У ҳозир ҳам ўзининг Қирғизистоннинг қонуний сайланган президенти эканини таъкидламоқда ва ваколатларини топширишдан бош тортмоқда.

Сешанба куни Жалолобод шаҳрида Бакиевнинг 4 000 га яқин тарафдори уни қўллаб иккинчи кун намойиш ўтказди.
XS
SM
MD
LG