Линклар

logo-print

Хавфсизлиги кафолатланса, Бакиев истеъфога чиқади


Ўзи туғилиб ўсган Жалолобод вилоятининг Тейит қишлоғида ўтказган матбуот анжуманида Қирғизистон президенти Қурмонбек Бакиев: “Агар мен ва яқинларим хавфсизлиги кафолатланса, истеъфога чиқаман”, дея баёнот берди.

- Қандай вазиятларда мен истеъфога чиқишим мумкин? Агар мухолифат Қирғистонда қуролли юришларни, мулк эгаллаб олиниши ва мулкнинг қайта тақсимланиши тўхтатилишини кафолатласа, табиийки менинг, оила аъзоларим ва яқинларим хавфсизлигини кафолатласа, деди Қурмонбек Бакиев.

У Қирғизистон муваққат халқ ҳукумати раҳбари Роза Ўтунбоевани музокара ўтказиш учун қишлоғига таклиф қилди.

Бакиев¸ агар ўзини куч билан қўлга олишга уринилса, бу ҳаракатнинг муваффақиятсизликка учрашини қўшимча қилди.

Бироқ Ўтунбаева Ассосиэйтед пресс ахборот агентлигига Бакиев истеъфога чиқса ва мамлакатни тарк этсагина муваққат халқ ҳукумати Бакиев ва оила аъзоларининг хавфсизлигини кафолатлай олиши мумкинлигини айтди.

Янги ҳукумат бошлиғи Қирғистондаги АҚШ ҳарбий базасининг муддати июл ойида тугаганидан сўнг у яна узайтирилишини билдирди.
Айни пайтда БМТ Бош котиби Бан Ки Мун Қирғистондаги рақиб томонларни мунозарани тинч йўллар орқали ҳал этишга чақирди.
XS
SM
MD
LG