Линклар

БМТ: Покистонда гуманитар ёрдам “хавф остида”


Гуманитар ёрдамларни мувофиқлаштириш бўйича БМТ идораси Покистонда ҳарбий ҳаракатлар сабаб ўз уйидан хавфсиз жойларга кўчган аҳоли ва қочқинлар учун мўлжалланган муҳим гуманитар лойиҳаларни амалга ошириш учун зарур бўлган 500 миллион доллар маблағнинг атиги 20 фоизи берилганини маълум қилди.

БМТ ташкилоти молия етишмаслиги боис муҳтож одамларга озиқ-овқат тарқатиш, тиббий хизмат кўрсатиш ва бошқа ёрдам лойиҳалари хавф остида қолаётганини билдирди.

БМТ маълумотига кўра, ҳозир Покистонда 1 миллион 300 минг аҳоли ўз уйидан хавфсиз жойларга кўчган.

Ҳарбий ҳаракатлар давом этаётган минтақалар аҳоли ҳам бошқа жойларга кўчмоқда.
XS
SM
MD
LG