Линклар

logo-print

Каражич устидан суд қайта бошланди


Ҳаагада жойлашган собиқ Югославия бўйича БМТ халқаро трибуналида Босния сербларининг собиқ етакчиси Радован Каражич устидан маҳкама жараёни қайта бошланди.

13 апрел кунги маҳкамада даҳшатли Маняча лагеридаги қирғиндан омон қолган мусулмон маҳбус Аҳмад Зулич биринчи гувоҳ сифатида сўзга чиқди.

Каражичга уруш жиноятлари¸ инсониятга қарши жиноятлар содир этганлик, геноцид, жумладан 1995 йил Сребренница шаҳрида 7000 нафар мусулмон эркакларини қатлиом қилганлик каби жами 11та айблов эълон қилинган.
XS
SM
MD
LG