Линклар

Эркин микрофон - Инқилоб Қирғизистонда¸ қўрқуви Андижонда

  • Садриддин Ашур

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 776 368 434 рақамига йўлланг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 776 368 434 рақамига йўлланг.

Андижонликларга кўра¸ хавфсизлик хизмати ходимлари¸ Ўшга ўтиб-қайтганларни махсус текширувга олмоқда.

“Касал ўз йўлига, пора ўз йўлига”

Ўзбекистонда тиббиёт муассасалари томонидан меҳнатга лаёқатсиз, деб топилганларнинг у ёки бу ногиронлик гуруҳига киритилганлигини тасдиқловчи ҳужжатларни тафтиш қилиш жараёни давом этмоқда. Жиззах вилоятининг Ғаллаорол туманидан қўнғироқ қилган суҳбатдошимиз, бу тадбир тўғри бўлганлигини таъкидлай туриб унинг айни пайтда Ўзбекистонда коррупциянинг янада томир отишига кенг шароит яратиб беришини тахмин қилади.

- Бу нарса жуда яхши кўтарилган нарса аввало. Жуда ҳам яхши кўтарилган. Нима сабабдан? Лекин бизда коррупция очиқчасига бўлаяпти. Ҳеч ким курашмаяпти. Мана мисол учун мана шулар олдингилар комиссиядан ўтиб пенсияга чиққан. Иккинчи группа¸ учинчи группа¸ биринчи группа. Бу ҳаммаси очиқдан очиқ пул билан чиқаяпти. Шунчалик кўпайиб кетаяптики ҳозир¸ мана битта мисолни айтсам мен. Иккинчи гуруҳ ногирони мактаб директори бўлиб ишлаяпти. Ғаллаоролнинг деҳқон бозорига кирсангиз¸ деворни шохлаб йиқитадиган бақувватлар иккинчи группа¸ бемалол эрталабдан кечгача бемалол савдо қилиб ëтибди. Бу касалликмас. 100 фоиз исбот қилиб бераман. Булар пул билан чиққан пенсияга. Яна шу комиссияни ташкил қилган. Бу жуда яхши нарса. Лекин яна ўша таниш-билишлик¸ яна ўша пул бериш¸ яна бечора бир камбағалнинг шўри қуриб қолаяптида. Илгариги иккинчи гуруҳларни йўқ қилиб юбораяпти. Мисол учун¸ бир хил жойда қолдираяпти. Бу комиссия Ғаллаоролда ҳам бўлаяпти. Республика бўйича бўлгани тўғри экан.

Шунинг учун мен бу нарсани айтмоқчиманки¸ ҳозир шунчаликкача бориб қолган бу медицина соҳасидагилар олдига бирор иш билан кириб¸ киссангиздан рўмолчани олсангиз¸ бирор нарса берармикан деб кўзи мўлтиллаб туради. Ҳатто туманда шунақа воқеалар бўлаяптики¸ пенсияга чиқиш учун “Мен бориб болницага ëтдим” деб рўйхатдан ўтиб қўядида¸ ëтмасдан ишини қилиб юриб¸ 15-20 кун вақти ўтгандан кейин соққасини берадида¸ справкани олиб комиссияга келади. Ундан кейин ВТЭК ка боради. ВТЭК дагилар очиқчасига¸ мен айтиб қўяй¸ очиқчасига бирор нарса бермаса¸ ҳеч ким ҳеч қандай группага чиқа олмайди. Мен ўзим бир қариндошимнинг гувоҳи бўлдимда. Бечора 15 йилдан бери касал. Иккинчи группа касал. Ҳар йили қиладида. “Буни доимий қилиб ўтказса бўладику. 2-3 йил касал бўлганлар доимий иккинчига чиқиб кетаяптику” десам¸ “Энди унақа эди¸ бунақа эди”. Мана энди бир тузукроқ танишга айтган эдим. Бир оғиз айтишим билан доимий иккинчи гуруҳ бўлиб кетди. Ë таниш-билишлик¸ ë пул кетаяпти. Очиқчасига коррупция бўлиб ëтибди медицина соҳасида¸ дейди ғаллаороллик суҳбатдошимиз.


“Ўрмонга ўт кетса ҳўлу қуруқ баравар ёнади”

Қашқадарёлик суҳбатдошимиз¸ иккинчи гуруҳ ногирони Темур Ҳайитов ҳам ўрмонга ўт кетганда қўшилиб ёниб кетганлардан экан. Гарчи унинг бир кўзи тамоман, иккинчи кўзи деярли кўрмаса-да, уни ҳам ногиронлик нафақасидан маҳрум қилишган.

Темур Ҳайитов: Мен иккинчи гуруҳ ногирони эдим кўз бўйича. Бир кўзим умуман кўрмайди¸ бир кўзим 15 фоиз кўрар эди. Кеча комиссия қилиб бизнинг гуруҳни олиб ташлади. Нима учун олиб ташлаганини мен ҳам тушунмай қолдим¸ билмадим. “Ҳозир яна 10 йиллик иш ҳақи керак пенсияга чиқишингиз учун” дейди. Саккиз йилдан бери мен пенсия олсам¸ қаердан иш ҳақи олиб бораман деб бошим қотиб¸ умуман давлением чиқиб қолди. Нима қиларимни билмадим.

Озодлик: Сиз нечанчи гуруҳ ногиронисиз?

Темур Ҳайитов: Иккинчи.

Озодлик: Кўзингиз яхши кўрмайди-а?

Темур Ҳайитов: Битта кўзим умуман кўрмайди. Чап кўзим 15 фоизлар кўради. Клëнканинг орқасидан қарасангиз¸ хира кўринадику. Худди шундай кўринадида.

Озодлик: Сиз қайта комиссия қилдирмадингизми?

Темур Ҳайитов: Как раз ўша ерда комиссия бор эди. Комиссия қилишга ҳам¸ бошқа қилишга ҳам қўймайди булар. Тушунмай қолдим.

Озодлик: Шартта ногиронлигингизни олиб ташлади тамом. Шундайми?

Темур Ҳайитов: Ҳа. Энди югуриб юрибман 10 йиллик иш ҳақи қаердан топаман деб. Саккиз йил ўзим пенсияда бўлганман.

Озодлик: Нима учун олиб ташлаганининг сабабини айтишмадими?

Темур Ҳайитов: Бизда шунақа қарор бор дейди. Билмадим қанақа қарор у. Тушунмадим. Қаерга боришни ҳам билмайман¸ нима қилишни ҳам билмайман. Кампирим етаклаб олиб бориб¸ етаклаб олиб келар эди.

Озодлик: Сизни гўëки соппа-соғ одамга чиқаришди¸ шундайми?

Темур Ҳайитов: Худди шундай. Битта одам келганлардан қаршида. Молиядан бор экан битта. Поликлиникадан Арслонов деган врач бор экан. Шулар кўрди. Кўргани йўқ¸ просто документни қаради¸ ундан кейин ўчириб ташладида.

Озодлик: Текширмасдан¸ ҳеч нарса қилмасдан ўчириб ташлади-а?

- Текшириб ҳам кўргани йўқ¸ ҳеч нарса қилгани ҳам йўқ. (йиғлаб) Билмадим энди қаерга боришимни ҳам билмайман¸ нима қилишимни ҳам билмайман. Шу билан кун кўриб ўтирган эдим. Мана энди йўқ. Пенсия ҳам йўқ¸ ҳеч бало йўқ¸ дейди Темур Ҳайитов.


“Мустақил комиссия текширсин”

Қўқондан сим қоққан Эргашвой Қўшматов Қирғизистонда бўлаётган воқеаларга муносабат билдирар экан, одамларнинг қурбон бўлиши ҳолатларини мустақил комиссия текшириб чиқиши тарафдори эканлигини айтади:

- Қирғизистон воқеаси Қирғизистон халқининг ўзининг ички масаласи. Аммо бошқа Ўрта Осиë халқлари учун Қирғизистон воқеаси фарқсиз эмас. Нима учун деганда Қирғизистон халқи бизнинг қўшнимиз. Бирга бир ҳудудда яшаймиз. Шунинг учун Ақаев ҳукумати¸ худди Ақаев ҳукумати қандай муаммони яратган бўлса¸ Бакиев ҳам шу муаммони яратди. Яъни қариндошчилик. Шунинг натижасида давлат тўнтариши бўлди. Шу тўнтариш масаласи қуролли. Ҳозирги кунда 83 киши нобуд бўлди¸ деб ахборот воситаларида айтилаяпти. Мен шу билан бир қаторда Қирғизистон воқеасини мухолифат ҳам эмас ëки бўлмаса давлат ҳам эмас ўша лоқайд қирғиз халқи мустақил комиссия тузиб текширишини хоҳлар эдим. Нима учун деганда¸ албатта¸ у ҳукумат тарафи ўзининг нимасини олади¸ ўзининг қилган гуноҳини бўйнига олмайди¸ мухолифат ҳам мисол учун талон-тарож қилди. Бу ҳеч қандай революцияга ҳам¸ цивилизованный давлатга тўғри келмайдиган иш бўлди Қирғизистонда. Шунинг учун гуноҳкорни аниқлаш учун Қирғизистон халқи ўзи ҳал қилиши керак. Шуни мустақил комиссия текшириб кўришини мен илтимос қилардим Қирғизистон халқидан¸ дейди Эргашвой Қўшматов.


“Андижонда назорат кучайди”

Андижонлик мухлисимиз Садирохун ака Сўпиев ҳам Қирғизистондаги воқеаларга муносабат билдирар экан, қўшни республикада бўлган воқеалар Андижондаги вазиятга салбий таъсир кўрсатаётгани, милиция ходимлари диндорларга нисбатан текширувни кучайтирганини айтади:

- РТР дан кўрсатаяпти. Ўлганларни қаҳрамон қилиб кўмишаяпти. Ўқ текканларни ҳам бемалол кўрсатиб гапиртираяпти. Биринчи кунларда баъзи раҳбарларнинг халқ томонга ўтиб кетганини кўриб¸ мен ҳайрон қолдимда. Қирғиз миллати ҳақиқий миллат бўлиб шаклланган экан. Бизнинг Андижонда қанча одам ўлди¸ ким отишидан қатъий назар. Ўлганларни кўрсатмади ҳам¸ жанозасини ўқиганини ҳам кўрсатмади. Шундай кўмиб юборишди. Болницадаги касалларни кўрсатмади ҳам. Умуман мен ҳайрон қолаяпманда. Биз Ўшга бориб¸ у-бу қилиб чеснок сотамизда. У ерда революция бўлади¸ бизда ғавғоси бўлади. Мана ҳозир милициялар юрибди кўчаларда. Уйма уй юришибди. У ерда қариндош-уруғинг¸ Ўшдан келган одамлар борми¸ бизга айтинглар деб чегаралар жуда нима¸ шаҳарлар ҳам жуда нотинч. Ҳажга борган¸ намоз ўқийдиган нечта рўйхатини ëзиб берасан деб мана ҳозир рўйхат тузаяпти. Ота-оналар мажлиси бўлди. Битта майор айтдики¸ “У ëқ бу ëқдан одам келса¸ бизга хабар қилиб¸ телефон қилиб қўйинглар” деб тайинлади¸ дейди Садирохун Сўпиев.


“Кел ўзбегим, кет ўзбегим!”

Душанбе шаҳрида истиқомат қилувчи Қумри опанинг Озодликка қўнғироқ қилиб айтишича, улар Тожикистондаги фуқаролик уруши йилларида тарихий ватанлари Ўзбекистонга кўчиб боришган, бироқ 15 йилда ҳам уларни Ўзбекистон ҳукумати рўйхатга олмай мамлакатдан чиқариб юборган:

Қумри опа: Амакиларимиз бор эди. Телефон қилсак¸ “Йўллар ëпиқ¸ боролмаймиз” деб келиша олмади. Шунга сизларга телефон қилиб¸ иложи бўлса қандай қилиб келишсин деб¸ шунга бир нима қиласизми деб телефон қилган эдик кечқурун.

Озодлик: Сиз қаердансиз?

Қумри опа: Душанбеданман.

Озодлик: Амакиларингиз қаерда туришади?

- Амакиларим Наманганда Чустда. Дадам чустликлар¸ аммаларим бор¸Худога шукур¸ амакиларим бор. Уруш пайтида кетдик. Яна Ўзбекистон рўйхатга қўймаган эди қайтиб келдик ватанга Тожикистонга. Шу билан дадам у ерда касал бўлиб бу ерда оламдан ўтдилар. Ўзбекистонда 15 йил яшадик. Рўйхатга қўйишмади. Онам “Кетаверамиз энди. Нима бўлса пешонамиздан кўрдик” деб уруш пайтида ватанга кетворган эдик. 15 йил турдик қўйишмади. Келгинди деб бизни ҳадеб нима қилишаверди. Яна келавердик ватанимизга¸ Душанбега. Нима қилиш керак Ўзбекистонни? Кел ўзбегим қучоғимга¸ деган эди борган эдик. Қабул қилмади. Каримов тоғамиз қучоғига чақирган эдики¸ бордик. Қабул ҳам қилмади денг. 86 га кирган аммам бор эди. У ҳам келди¸ дейди Қумри опа.

*****************************

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз¸ бизга қўнғироқ қилинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 776 368 434 рақамига йўлланг.

“Эркин микрофон” сизга мунтазир!

“Эркин микрофон” рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас.!

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG