Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 13:40

Блэйк Бишкекда муваққат ҳукумат билан музокаралар ўтказади


АҚШ Давлат котиби ёрдамчиси Роберт Блэйк бугун Бишкекда Қирғизистон муваққат ҳукумати раҳбари Роза Ўтунбоева ва бошқалар билан музокаралар ўтказади.

Жаноб Блэйкнинг Қирғизистонга сафари президент Қурмонбек Бакиевнинг ҳокимиятдан ағдарилиши билан якун топган қўзғалондан бир ҳафта ўтиб амалга ошмоқда.

Ўтган чоршанба кунги тўқнашувларда камида 82 киши ҳалок бўлган эди. Роберт Блэйк Қирғизистонга сафари давомида Бакиев билан учрашиш нияти йўқлигини айтган.
XS
SM
MD
LG