Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 06:49

Вашингтондаги ядровий саммит муваффақиятли якун топди


АҚШ президенти Барак Обама Вашингтондаги ядровий хавфсизлик саммити муваффақиятли якун топганини билдирди.

Обаманинг билдиришича, саммитда қатнашган барча 49 давлат етакчилари ядровий моддалар хавфсизлигини таъминлаш борасида келаси тўрт йил давомида биргаликда ҳаракат олиб боришга келишиб олишган.

Саммитнинг якуний ҳужжатида келтирилишича, томонлар АҚШ президенти Барак Обаманинг оммавий-қирғин қурол ишлаб чиқариш учун фойдаланиладиган ядровий материалларнинг террорчи гуруҳлар қўлига тушиб қолиши олдини олиш учун улар устидан назоратни кучайтириш чақириқларини қўллаб-қувватлашган.

Вашингтонда ўтган саммитда Россия президенти Дмитрий Медведев йил оҳирига қадар Россиянинг Железногорскдаги плутоний ишлаб чиқарувчи сўнгги реакторини ёпишни ваъда қилган.

Украина президенти Виктор Янукович ўз мамлакати эга бўлган ядровий материалларни 2012 йилга қадар буткул йўқ қилишга розилик берган.
XS
SM
MD
LG