Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 20:50

АҚШ расмийси Бишкекка келди


АҚШ давлат котиби ёрдамчиси Роберт Блейк Қирғизистон муваққат ҳукумати билан Бишкекдаги транзит маркази масаласини муҳокама қилмоқда.
АҚШ давлат котиби ёрдамчиси Роберт Блейк Қирғизистон муваққат ҳукумати билан Бишкекдаги транзит маркази масаласини муҳокама қилмоқда.

14 апрел куни АҚШ давлат котибининг ёрдамчиси Роберт Блейк Бишкекка келди. У бу ерда Қирғизистон муваққат халқ ҳукумати раҳбарлари билан учрашиб, музокаралар ўтказмоқда. Айни пайтда 14 апрел куни Бишкекка Хитой делегациясининг ҳам келиши кутилмоқда.

Учрашувда АҚШ томонидан Қирғизистонга инсонпарварлик ёрдами кўрсатилиши, Бишкекдаги АҚШ ҳарбий транзит маркази масалалари муҳокама қилинаётгани айтилмоқда.

Айрим ахборот агентликлари маълумотига кўра, АҚШ расмийси президент Бакиев ва унинг вакиллари билан учрашиш нияти йўқлигини билдирган.

Айни пайтда 14 апрел куни Бишкекка Хитой делегациясининг келиши ҳам кутилмоқда. Хитойликлар муваққат ҳукумат расмийлари билан Қирғизистонга инсонпарварлик ёрдами кўрсатиш масаласини муҳокама қилмоқчилар.

Кузатувчиларга кўра, Россия, АҚШ ва Хитой расмийларининг муваққат ҳукумат билан сўзлашувлар олиб бораётгани ҳамда президентлик ваколатларидан воз кечмаганини билдирган Қурмонбек Бакиев билан мулоқотдан чекинаётгани, амалда Қирғизистон янги ҳукуматининг тан олинаётгани белгисидир.

Муваққат ҳукумат декрети билан даҳлсизлик мақоми бекор қилинган Қурмонбек Бакиев айни пайтда Жалолобод вилоятидаги Тейит қишлоғида қолмоқда. Сўнгги хабарларга кўра, Бакиевнинг тансоқчилари томонидан кучайтирилган тарзда қўриқланмоқда.

Шу соатларда Жалолободда Қ.Бакиевга қарши уюштирилган митингга одаимлар тўпланмоқда.

Айни пайтда муваққат ҳукумат декрети билан 8 апрел куни тарқатиб юборилган қирғиз парламентининг “Оқ йўл” фракцияси аъзоларидан 14 нафари президент Бакиевга импичмент эълон қилиш ташаббуси билан чиқмоқдалар. Депутатларга кўра, парламент томонидан Бакиевга ишончсизлик билдирилиши, муваққат ҳукумат легитимлигини таъминлайди.

Айтиб ўтиш лозимки, “Оқ йўл” фракцияси парламентдаги асосий ўринларни эгаллаган. “Оқ йўл” фракцияси президент Бакиев томонидан асос солинган “Оқ йўл” партияси аъзоларидан иборат.
XS
SM
MD
LG