Линклар

logo-print

Вашингтон Қирғизистонга ёрдам беришга тайёр


АҚШ Давлат котибининг ўринбосари Роберт Блейк расмий Вашингтон Қирғизистоннинг янги муваққат халқ ҳукуматига ёрдам беришга тайёр эканини маълум қилди.

Роберт Блейк бу ҳақда Бишкекда янги муваққат ҳукумат етакчиси Роза Ўтунбаева билан ўтказилган музокаралардан сўнг гапирди.

- Қирғизистон янги ҳукуматининг ҳозирга қадар тўғри чоралар кўрди, деб ўйлайман ва биз бу жараённи қўллаб-қувватлашга тайёрмиз, деди жумладан Роберт Блейк.

7 апрел куни Бишкекдаги қонли воқеалар ортидан муваққат ҳукумат давлат бошқарувини ўз қўлига олди, мамлакат президенти Қурмонбек Бакиев мамлакат жанубига кетишга мажбур бўлди.

13 апрел куни Бакиев, агар муваққат халқ ҳукумати ўзи ва оила аъзолари хавфсизлигини кафолатласа, истеъфога чиқишга тайёр эканини билдирди.

Муваққат ҳукумат раҳбари Ўтунбаева, ўз навбатида, Бакиев маҳкама тортилиши шарт, дея таъкидлади.



XS
SM
MD
LG