Линклар

logo-print

Россияда миллий нафрат асосидаги қотиллик кескин ортди


Россияда сўнгги беш йил давомида миллий нафрат асосида содир этилаётган қотиллик кўлами бир неча бор ортди.

Россия прокуратураси қошидаги тергов қўмитаси раҳбарининг ўринбосари Василий Пискаревнинг “Российская газета” нашрига билдиришича, 2005 йилда миллий нафрат асосида 152 та қотиллик содир этилган бўлса, 2009 йилда бу рақам 548 га етган.

Пискарев сўзларига кўра, миллий нафрат асосидаги қотилликлар асосан миллатчи гуруҳ вакиллари, кўп ҳолатларда вояга етмаган шахслар томонидан содир этилмоқда.

Тергов қўмитаси маълумотида айтилишича, рус тақирбошлари асосан Москва ва Санкт Петербург шаҳарлари, Свердловск, Ульяновск ва Ярославл вилоятларида фаолият юритмоқдалар.



XS
SM
MD
LG